19:50 / 31.05.2021
2 233

Хитойда оилаларга уч нафардан фарзанд кўришга рухсат берилди


Фото: Getty Images
Хитой ҳукумати турмуш қурган жуфтликлар эндиликда уч нафар фарзанд кўриши мумкинлигини эълон қилди. Тегишли қарор Хитой Коммунистик партиясининг Марказий қўмитаси сиёсий бюроси мажлисида қабул қилинган, деб ёзади «РБК».

Расмийларнинг фикрига кўра, аҳолининг тез кексайишини ҳисобга олувчи янги рухсатнома мамлакатда демографик вазиятни яхшилашга ёрдам беради.

Хитой ҳукумати ХХ аср ўрталарида — Хитой аҳолиси рекорд даражада ўсган пайт демографик портлаш сабабли оилани режалаштириш сиёсатини олиб боришни бошлаган эди. Дастлаб ҳукумат сиёсати контрацепсия воситаларини тарқатиш ва кеч никоҳларни тарғиб қилишга қаратилган эди, аммо кейинчалик мамлакат расмийлари тўғридан-тўғри туғилиш даражасини чеклаш сиёсатини бошлади.

1979 йилдан бошлаб ХХР «Бир оилага — бир бола» сиёсатини юритишни бошлади: баъзи истиснолардан ташқари, оилаларга биттадан ортиқ бола кўриш тақиқланди, қоидабузарликка йўл қўйган ота-оналар катта миқдорда жаримага тортилди.
Ушбу қарорлар туфайли 1990 йилларда аҳоли ўсиши секинлаша бошлади.

2013 йилда ота-онадан бирортаси оилада ягона фарзанд бўлган оилаларга иккинчи фарзанд туғилишга рухсат берилди. «Бир оилага — бир бола» сиёсати ниҳоят 2015 йилда бекор қилиниб, барча оилаларга икки нафар фарзанд кўришга рухсат берилди.

Туғилишнинг пасайиши туфайли Хитой янги муаммога дуч келмоқда — аҳоли кексайиб бормоқда. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони камайишни, қарияларнинг улуши кўпайишни бошлади, бу эса ижтимоий харажатларнинг тез ўсиши хавфига олиб келди.

Пекиннинг Сеҳэ тиббиёт институти ва Хитой Кексалар саломатлиги ассоциацияси 2026 йилга келиб Хитой 65 ёш ва ундан катталар аҳолининг 14 фоизидан кўпроғини ташкил қиладиган «жамияти қариб бораётган мамлакат»га айланишини прогноз қилди.

2020 йил январь ойида Хитой Миллий статистика бюроси мамлакатдаги туғилиш коэффициенти Хитой Халқ Республикаси ташкил топган 1949 йилдан бери энг паст даражага тушганини хабар қилди. Ушбу кўрсаткич бўйича ўртача 1000 кишига 10,48 бола тўғри келган.
Миллий статистика бюросининг маълумотларига кўра, 2021 йил ҳолатига Хитой аҳолиси 1,412 миллиард кишини ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда оилаларга уч нафардан фарзанд кўришга рухсат берилди