23:19 / 08.06.2021
3 278

Франция президенти Макрон шапалоқ еди (видео)


Фото: «Tvc.ru»
Франция президенти Эммануэль Макрон Тэн-л'Эрмитаж коммунасида жойлашган лицейга борганидан сўнг бир одамга қўлини узатганида у давлат раҳбарининг юзига тарсаки тушириб қолди, деб хабар беради «РИA Новости».

Ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалган видеокадрларда Макрон панжара ёнида уни кутиб турган одамларга яқинлашгани акс этган. Ниқоб кийган соқолли йигитга қўлини чўзган Макрон кутилмаганда ундан шапалоқ еб қолди. Қўриқчилар бир зумда президентни ҳақорат қилган шахсни «босишди».

Ушбу ҳаракатга нима сабаб бўлганлиги ҳақида хабар берилмаган. Фақат мазкур ҳолат бўйича икки киши ҳибсга олингани айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франция президенти Макрон шапалоқ еди (видео)