08:55 / 11.06.2021
2 939

Яҳудийларни фашистларга топширган... яҳудийлар


Голландлар Иккинчи Жаҳон уруши пайтида кўп яҳудийларни немисларга «сотишган»лиги ҳақида ёзишади. Бу жуда мураккаб масала. Агар пешонангга тўппонча тираб туришса, жон ширинлигидан яшириниб юрган яҳудийнинг жойини ким бўлса ҳам айтарди-да, дейишади.

Бунинг устига, голландлар жуда қонунга бўйсунадиган халқ. Уларга яҳудий бўлиш жиноят деб айтилганидан кейин бориб анкетани тўлдиришган. Ўша пайтда ҳамма керак бўлганда яҳудийлар ҳақида хабар беришни ўз вазифаси деб билар эди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлганми? Бироқ голланд яҳудийларининг 70 фоизи қирилиб кетишида бошқа жиҳатлар ҳам бўлган.

Голландия ўша пайтда бетараф мамлакат бўлган ва немислар томонидан босиб олинишини кутишмаган. Голландия армияси қаршилик ҳам кўрсатмаган: уларнинг битта танки ва бир нечта самолёти бор эди, холос. Голландияда ўрмонлар ва ботқоқликлар камлигидан яҳудийларнинг яширинадиган жойи ҳам бўлмаган. 1941 йил январ ойида аҳоли тўлиқ рўйхатга олинган. Шу сабабдан ҳам немислар тезда яҳудийларнинг рўйхатини тузишган.

Бироқ яҳудийларнинг қирилишига... яҳудийларнинг ўзлари ҳам «ҳисса» қўшишган. Нацистларни яҳудийларнинг ўзи ташкил этган «Яҳудийлар Кенгаши» деб номланган ташкилот қўллаб-қувватлаган. Ушбу кенгашни қадимги тарих профессори Девид Коен ва сиёсатчи Авраам Ашер бошқарган. Улар кўнгилли бўлиб немислар билан ҳамкорлик қилган.

Феврал ойида яҳудийларнинг таъқиб қилинишига қарши иш ташлаш бошланди. Иш ташлаш йирик шаҳарларни эгаллаб олди, аммо 3 кун ичида бостирилди. Иш ташлашнинг тўққиз иштирокчиси ўлдирилди, йигирма тўрт киши яраланди, юзлаб одамлар қамоққа ташланди, 389 яҳудийлар Маутхаузен концлагерига жўнатилган эди.

Яҳудийлар яширинишни бошлашди. Голландияликлар орасида фашистлар режимига хайрихоҳ бўлганлар кўп бўлган, аммо яҳудийларга ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб, яширинишга ёрдам берганлар ҳам бор эди. Яҳудийларни топиб берганга бериладиган 5 гульден яхшигина пул бўлса-да, кўпчилик голландлар буни яҳудийларга қарши бўлганидан қилишган. Голландияликлар-ку майли, аммо яҳудийларни сотиб берганлар орасида бўлган ўз миллатдошлари ҳам бўлганини тушуниш қийин.
Масалан, 1944 йил 4 августга қадар музей ҳозир жойлашган уйнинг подвалида яширинган Анна Франк оиласи билан содир бўлган воқеани олайлик.

Унинг Аннаан бўлак бутун оила ҳибсга олиниб, лагерларда вафот этган. Уларни нацистларнинг қўлига голландиялик яҳудий аёл Анс ван Дейк топширган. Қурбонлар орасида ўз акасининг оиласи ҳам бўлган 700 яҳудийнинг ўлими учун жавобгар бўлган бу аёл, Голландияда фашистлар билан ҳамкорлик қилганлиги учун қатл этилган ягона аёлдир.

Бироқ Анс ван Дейкнинг ҳаёти ҳақида кўпинча гапирмасликка одатланишган. Унинг сабаби: ўз халқини қирган, нацистларга хизмат қилган яҳудий Холокост мавзусига тўғри келмайди.

Вермахтда хизмат қилган немис яҳудийларидан ташқари, яҳудий геттоларини қўриқлаган яҳудийлар ҳам бор эди, улар немислар, литваликлар ва латвияликлар билан биргаликда ўз миллатдошларини йўқ қилганлар. Бундан ташқари, улар немисларнинг кўзига яхши кўриниш учун яҳудийларга бошқалардан ҳам кўпроқ шафқатсизлик кўрсатганлар.

Фашистларга хизмат қилган яҳудий полициясининг бўлинмалари жуда катта бўлган. Варшава геттосида яҳудий полицияси 2500 га яқин, Лодз шаҳрининг геттосида 1200, Лвовда 500 киши, Вилнюсда 250 нафар киши хизмат қилган.

Ҳақиқатан ҳам Гитлер тарафида жанг қилган бундай яҳудийлар бўлганми? Тасаввур қилинг, бундай яҳудийлар жуда кўп эди. 1941 йил 22 июндан 1945 йил 2 сентябргача бўлган даврда Қизил Армия яҳудий миллатига мансуб, немис аскарларидан 10173 кишини асирга олган.
Энг юқори лавозимдаги яҳудий фашисти Герингнинг Люфтваффе бош инспекторининг ўринбосари, фелдмаршал Эрхард Милх ҳисобланади.

Оддий нацистлар олдида Милхни обрўсизлантирмаслик учун, фашистлар раҳбарияти Милхнинг онаси яҳудий эри билан яшамаганлигини ва Эрхарднинг ҳақиқий отаси Барон фон Беер эканлиги ҳақида гап тарқатишган. Геринг бу ҳақда кулиб: «Ҳа, биз Милхни ҳаромига айлантирдик, аммо аслзода ҳаромига», деган экан.

1945 йил 4 майда Милх Болтиқ денгизи соҳилидаги Зихерхаген қалъасида инглизлар томонидан ушланиб, ҳарбий суд томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. 1951 йилда бу муддат 15 йилгача қисқартирилди ва 1955 йилга келиб у муддатидан олдин озод қилинган.
Фашистларга хизмат қилиб, асирга олинган яҳудийларнинг бир қисми совет лагерларида ўлиб кетган. Лекин Исроил Миллий Холокост ташкилоти «Яд Вашем» уларни ҳам «Холокост қурбонлари» деб ҳисоблайди.

Ёқуб Умар тайёрлади

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Яҳудийларни фашистларга топширган... яҳудийлар