18:55 / 15.06.2021
4 296

Путин ўзбекистонлик мигрантларга тааллуқли фармонни имзолади


Фото: «gazeta.ru»
Россия президенти мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган меҳнат мигрантларига 2021 йилнинг 30 сентябрига қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берувчи тегишли фармонни имзолади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Бунда Россиянинг ички ишлар органлари томонидан ноқонуний равишда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан мамлакатдан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш чоралари қўлланилмайди ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.

Аввалроқ, Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турган хорижий давлат фуқароларига 2021 йил 15 июнга қадар ўз мақомларини қонунийлаштиришга рухсат берилгани айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин ўзбекистонлик мигрантларга тааллуқли фармонни имзолади