Синд вилояти юқори суди ахлоқсиз контентлар ва ислом динига ҳурматсизлик мавжудлиги боис TikTok иловасини тақиқлади.
The News газетасининг ёзишича, бу охирги икки йил давомидаги учинчи тақиқ бўлиб, у 8 июлгача амал қилади. Шу куни Покистон телекоммуникациялар бошқармаси ва ТikTоk жавобгар сифатида Синд вилояти судида қатнашади.
Покистонлик юристлар гуруҳи TikTok сабабли жиноятчилик ва гиёҳвандлик моддалари истеъмоли ошиб бораётгани сабабли иловани тақиқлашни сўраб, мамлакат олий судига мурожаат қилган.
Покистонда TikTok ўтган йил октябрида тақиқланган, аммо компания аккаунтларни маҳаллий қонунларга мувофиқ ҳолда модерация қилишга ваъда берганидан сўнг тақиқ бекор қилинганди.
Қисқа видеороликлар яратиш ва томоша қилиш учун мўлжалланган TikTok сервиси Хитойнинг ByteDance компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, Покистонда WhatsApp ва Facebook’дан кейин энг кўп юклаб олинган илова ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди