
«Ҳужайра зарарланганда вирус уни ёриб, ташқарига чиқади. Бу ҳолатда вирусга антитаналар ҳужум қилиб, уни бартараф этади. Бироқ синцития ҳосил қила олувчи вируслар мавжуд.
Яъни бу вируслар ҳужайрани ёрмай, унда бошқа ҳужайраларга ўтиш учун ён томондан йўллар ҳосил қилади. Агар вирус шундай йўл тутса, антитаналар уни умуман кўрмайди», деб таъкидлаб ўтган мутахассис.
Баранованинг айтишича, антитаналардан бундай қоча олиш кучлироқ инфекцион жараёнга олиб келади ва бу касаллик ривожланиши тезлигини оширади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, синцития фақат «ҳиндча» штамм учун хос эмас. Бундай хусусиятга эга респиратор-синцитиал вирус мавжуд бўлиб, у ўпкани зарарлайди. Бу инфекция чақалоқлар учун жуда хавфли ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар