21:00 / 11.07.2021
2 564

Мутахассис COVID-19нинг аломатсиз кечишини изоҳлади

Мутахассис COVID-19нинг аломатсиз кечишини изоҳлади

Фото: «Vesti.az»
Коронавирус инфекциясининг оғир ёки аломатсиз ўтиши инсон генларининг ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланади, аммо касалликнинг оғир кечишини аниқлаш учун маълум вақт керак бўлади, чунки ўн минглаб генлар мавжуд. Бу ҳақда Новосибирск давлат университетининг бионанотехнология, микробиология ва вирусология лаборатория мудири, РФА аъзоси, биология фанлари доктори Сергей Нетесов «РИА Новости»га маълум қилди.

«Бу аллақачон шифокорлар ва вирусологлар томонидан ўрганилмоқда, аммо буни ўрганиш осон эмас. Чунки бу одам (COVID-19 аломатсиз кечаётган) тасодифан антитанага текширгандан сўнг касал бўлмаганини биласиз. Шу билан бирга, ҳақиқатан ҳам, юқиш вақтини, инфекция дозасини, ҳеч нимани билмайсиз. Буни ўрганиш жуда мушкул», — деди олим.

Нетесовнинг сўзларига кўра, турли одамларда касалликнинг турлича кечиш сабабини тушуниш учун йиллаб бўлмаса-да, муайян вақт талаб этилади. Касалликнинг аломатсиз кечиш феномени ўтган йилнинг баҳор ва ёз ойларида кузатилганди, дея таъкидлади олим. Енгил ёки аломатсиз касал бўладиган одамларда қандайдир генетик хусусиятлар бўлади.

«Гап шундаки, одам организмида 30 мингга яқин ген мавжуд. Уларнинг айнан қайси бирида ёки қайси бирларида касаллик оғир ёки енгил кечишига таъсир қиладиган бундай хусусият борлигини аниқлаш керак», — дея хулоса қилди Нетесов.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Мутахассис COVID-19нинг аломатсиз кечишини изоҳлади