14:30 / 13.07.2021
3 323

Москвадаги оммавий муштлашув Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чиққани айтилмоқда (видео)


Фото: «ТАСС»
Москванинг жануби-шарқида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари оммавий муштлашувни тўхтатди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги бош бошқармаси матбуот хизмати «РБК»га хабар берди.

«Полицияга ‘Кузминки’ метро бекати яқинида фуқаролар ўртасидаги эҳтимолий можаро тўғрисида хабар келиб тушди. Воқеа жойига етиб келган полиция ва ‘Росгвардия’ ходимлари жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш чораларини кўрди», — дейилади хабарда.

Бош бошқарма хабарида таъкидланишича, можаронинг бир нечта иштирокчилари ҳудудий полиция бўлимларига олиб кетилган.
«ТАСС»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбаси пойтахтнинг Кузминки туманидаги Зеленодолская кўчасида 50 дан ортиқ одам оммавий муштлашув уюштирганини хабар қилди. «Дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг салмоқли қисмини қўшни давлатлардан ташриф буюрганлар ташкил этади», — деди манба.

«Интерфакс» воқеа ҳақида маълумотга эга  манбага асосланиб, хабар беришича, гўёки Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган меҳнат муҳожирлари «шахсий хусумат асосида» жанжал чиқарган. «Сўнгра можарога ҳар икки томоннинг ҳамюртлари келиб қўшилган, жанжал кенг миқёсда тус олиб, йўлнинг қатнов қисмига тарқалган. Можарода юзга яқин киши қатнашган», — дея қўшимча қилган манба. Таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари муштлашувнинг 15 га яқин иштирокчисини ҳибсга олишга муваффақ бўлган.

«Можаро тўхтатилди. 20 га яқин энг фаол иштирокчилар ҳибсга олинди», — деган ўз навбатида «Интерфакс».
«Жанжал пайтида бир неча киши жароҳат олган. Улардан айримларида пичоқ жароҳатлари ва тери шикастланиши бор. Етиб келган тез ёрдам ходимлари жабрланганларнинг бир нечтасини касалхонага ётқизишга қарор қилган», — дейилади «ТАСС»нинг Тиббий хизматдаги манбасида.

Mash Telegram каналида оммавий муштлашувда 200 га яқин одам қатнашгани ҳақида хабар берилган:«Кузминкидаги оммавий муштлашув бир неча кун олдин Подмосквьеда содир бўлган можарога жавобан уюштирилган бўлиши мумкин».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги оммавий муштлашув Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида чиққани айтилмоқда (видео)