11:23 / 02.08.2021
2 161

МРБнинг собиқ раҳбари Афғонистонда фуқаролик уруши бошланиши мумкинлигини айтди


Афғонистонда АҚШ қўшинлари олиб чиқилгандан кейин “қонли фуқаролик уруши” бошланиши мумкин. Бундай фикрни МРБнинг собиқ раҳбари ва Афғонистондаги халқаро кучларга 2010-2011 йилларда қўмондонлик қилган истеъфодаги генерал Дэвид Петреус билдирди.

“Афғонистондаги энг ёмон сценарий шундан иборатки, биз “Толибон” устунлик қилган 1990 йиллардаги каби қонли, шафқатсиз фуқаролик урушини кўришимиз мумкин”, деб айтган Петреус The Times нашрига берган интервьюсида.

Генералнинг таъкидлашича, Вашингтон Афғонистонда қўшин қолдирса, бундай вазиятнинг олдини олган бўларди. Унинг айтишича, АҚШ Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб, ўзи курашган қадриятлардан воз кечмоқда.

“Қолган дунё биз бутун дунёда илгари сурадиган демократияни ва қадриятларни – инсон ҳуқуқи, айниқса аёллар ҳуқуқи, таълим олиш ҳуқуқи, сўз ва матбуот эркинлигини қўллаб-қувватламаётганимизни кўради”, деб айтган истеъфодаги генерал.

Унинг айтишича, агар толиблар ҳокимиятни эгалласа, унда “Ал-Қоида”нинг қайтиши эҳтимоли бор. “Ал-Қоида” яқин истиқболда АҚШ ва Европага таҳдид қила олади, деб ўйламайман. Бизнинг разведка хизматларимиз ва ҳарбийларимиз бунинг ортидан кузатув олиб боради”, деб таъкидлаб ўтган Петреус.

Бундан ташқари, Покистон ва бошқа қўшни давлатларга миллионлаб афғон қочқинлари йўл олади. Шунингдек, маҳаллий аҳолининг, айниқса аёлларнинг ҳуқуқлари кескин чекланади. “Дунё буни кўришни истаяпти, деб ўйламайман”, деб қўшимча қилган МРБнинг собиқ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Афғонистонда қўшин қолдирганда, “Толибон” билан музокараларда кучли позицияга эга бўларди.
“Толибон”га ҳеч кимнинг манфаатига жавоб бермайдиган ултраконсерватив теократияга қайтишига тўсқинлик қилиш учун ақалли 3,5 минг ҳарбий қолдириш ҳақида ўйлаб кўрмаганимиз, мен учун бироз тушунарсиз”, деб таъкидлаб ўтган Петреус.

Унинг фикрича, бу ҳарбийлар ёрдамида Афғонистондаги фуқаролик урушининг олдини олиш мумкин бўларди, юзага келган вазиятда эса “уруш давом этаверади ва борган сари баттарлашади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МРБнинг собиқ раҳбари Афғонистонда фуқаролик уруши бошланиши мумкинлигини айтди