Фото: ZUМА
Австрия Фан ва технология институтининг бир гуруҳ олимлари кўплаб мамлакатларда чекловлар олиб ташланганидан кейин коронавируснинг янги штаммлари тарқала бошлаганини аниқлади. Олимларнинг иши Scientific Report журналида чоп этилган.
Олимлар эпидемиологик модель яратиб, COVID-19 мутацияларининг пайдо бўлиши икки омилга боғлиқлигини аниқлади: эмланган аҳоли улуши ва инфекция юқтирганларнинг чегара сони.
«SARS-CoV-2 тарқалишига жуда ўхшаш параметрлардан фойдаланиб, биз пандемия тўлқинини моделлаштиряпмиз ҳамда вакцинация суръати ва фармацевтик бўлмаган чоралар самарадорлигининг вакцинага чидамли штамм пайдо бўлиши эҳтимолига таъсирини кўриб чиқяпмиз. Кутилганидек, юқори даражадаги вакцинация бундай штаммнинг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтиришини аниқладик», — дейилади тадқиқотда.
Олимларнинг таъкидлашича, одамлар эмлангандан кейин ҳам ниқоб тақишни ва ижтимоий масофа сақлашни давом эттириши керак. Уларнинг фикрича, мамлакатларда вакцинация суръатининг ҳар хил экани туфайли ҳозирда кишиларнинг эркин ҳаракатланиши касалланиш хавфини туғдиради, шунингдек, аҳоли орасида янги хавфли штаммларни келтириб чиқаради. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, пандемияни енгиш учун дунё аҳолисининг кўп қисмини (камида 60 фоиз) эмлаш керак.
«Оддий тавсиялардан бири бу — вирусни паст даражада ушлаб туришдир. Буни ҳатто аҳолининг кўп қисми эмланган бўлса ҳам, муайян вақт давомида дори-дармонларга оид бўлмаган чоралар билан, яъни ижтимоий масофага қатъий риоя қилиш орқали амалга ошириш мумкин. Оммавий эмлаш пайтида фармасевтик бўлмаган чораларни қўллаш, вакцинанинг самарадорлиги идеал бўлмаган тақдирда ҳам инфекциянинг камайишига ёрдам беради», — дейди олимлар.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу чораларни янада самаралироқ қилиши мумкин бўлган қўшимча омиллар орасида қуйидагилар ҳам бор:
- кенг қамровли тестлар;
- алоқаларни диққат билан кузатиш;
- ижобий ҳолатларни юқори даражада вирусли секвенлаш;
- ҳаракатланиш бўйича чекловлар.
Олимларнинг таъкидлашича, глобал мувофиқлаштириш бўлмаса, баъзи популяцияларда вакцинага чидамли штаммлар мағлуб бўлиши аммо бошқаларда сақланиб қолиши мумкин. Олимларнинг хулосасига кўра, чидамли штаммнинг глобал тарқалиш эҳтимолини камайтириш учун бутун дунё бўйлаб вакцинация суръатини ошириш лозим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!
Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди