7 552
КХДРда озиқ-овқат танқислиги туфайли уруш эҳтимоли учун сақлаб қўйилган гуруч ишлатилмоқда
Шимолий Кореяда озиқ-овқат танқислиги туфайли аҳолига армия захираларидан гуруч тарқатилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Корея разведка маълумотларига таяниб, Associated Press хабар берди.
Жанубий Корея разведкаси КХДРдаги озиқ-овқат инқирози ҳақида хабар топди. Мамлакатда тартибсизликлар содир этилмаган, аммо иссиқлик ва қурғоқчилик чорва молларини, шунингдек, шоли ва маккажўхори ҳосилини нобуд қилган.
Таъкидланишича, Шимолий Корея раҳбарияти қурғоқчиликни «миллий омон қолиш масаласи» деб билади ҳамда ушбу муаммо ҳақида жамоатчилик хабардорлигини оширишга ҳаракат қилмоқда.
26 миллион аҳолини боқиш учун Шимолий Кореяга одатда йилига, тахминан, 5,5 миллион тонна озиқ-овқат керак бўлади, ҳозирда яна 1 миллион тонна озиқ-овқат етмаяпти.
Ҳукумат кам таъминланган фуқаролар, ишчилар ва қишлоқ корхоналарини уруш юз берган тақдирда фойдаланиш учун ғамланган захиралардаги гуруч билан таъминламоқда. Шу билан бирга, Шимолий Кореяда гуруч нархи йил бошидан буён икки бараварга ошган. Июлда нархлар барқарорлашди, лекин кейин ўсишда давом этди.
Қайд этилишича, КХДРда ҳарбий захиралардан биринчи марта фойдаланилаётгани йўқ, лекин захиралар деярли тугаб қолган бўлиши мумкин.
Агентликнинг аниқлик киритишича, озиқ-овқат танқислигига Хитой билан чегаранинг ёпилиши сабаб бўлмоқда. Илгари Хитойдан турли шаклда, шу жумладан, контрабанда орқали озиқ-овқат етказиб берилган. Пандемия чекловлари туфайли КХДР ва Хитой ўртасидаги савдо 2020 йилда 80 фоизга камайди.
Мутахассисларнинг фикрича, Шимолий Кореяда озиқ-овқат муаммолари кузги йиғим-терим вақтигача сақланиб қолади, лекин мамлакат кенг миқёсли очарчиликка дуч келиши даргумон, чунки Хитой КХДРда гуманитар фалокат юз берса, қочқинлар оқими пайдо бўлишидан қўрқиб, бунга йўл қўймайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!
Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)