10:47 / 08.08.2021
1 812

Коронавируснинг янги штаммларига юлдузлар туркумлари номларини бериш режалаштирилмоқда


ЖССТ коронавируснинг янги штаммларини белгилаш учун грек алифбоси ҳарфлари етмаслиги мумкинлиги сабабли уларга юлдузлар туркумлари номларини бериши мумкин. Бу ҳақда ЖССТ мутахассиси Мария Ван Керкхове The Telegraph нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Айни вақтда вируснинг штаммлари грек алифбоси ҳарфлари билан белгиланмоқда. Маълумки, ушбу алифбо 24 та ҳарфдан иборат. Аввалроқ штаммларни белгилаш учун юнон маъбудлари номларини бериш таклиф қилинган, бироқ бу вариантдан воз кечилган. 
 
ЖССТ вирус штаммларини улар биринчи марта қайд қилинган жойлар номлари билан аташда таҳқирлаш аломатлари бор, деб ҳисоблайди. Шу сабабли май охирида вирус мутацияларини грек алифбоси ҳарфлари билан белгилаш йўлга қўйилганди.
 
Айни вақтда дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 202 миллиондан ошиб кетди, 4 миллиондан кўпроқ одам унинг қурбонига айланди. Шу билан бирга, 182 миллионга яқин одам касалликдан тузалиб кетган. Ҳозирда вирусдан касалланиш ва ўлим ҳолатлари сони бўйича АҚШ 1-ўринни эгалламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг янги штаммларига юлдузлар туркумлари номларини бериш режалаштирилмоқда