
Фото: vb.kg
Бишкекдаги БМТ ваколатхонаси биноси олдида бир неча ўн нафар афғонистонлик қочқинлар ўзларига Қирғизистон фуқаролигини бериш ёки АҚШ ё Канадага жўнатишларини талаб қилиб норозилик намойиши ўтказди.
«Биз Қирғизистонда қочқинлар мандати бўйича яшаймиз. Бу ҳужжат билан ишга жойлашиш қийин. Бизга Қирғизистон фуқаролигини беришларини ёки Канада ё Америкага жўнатишларини истаймиз», — деди намойиш иштирокчиларидан бири Али Сарвар Муҳаммад Наби.
Унинг сўзларига кўра, айрим қочқинлар Қирғизистонда 18-20 йилдан бери яшайди, лекин ҳужжат ололмайди.
«Афғонистондан кўплаб фуқароларни АҚШ ёки Канадага жўнатишаётганини эшитдик, бизни ҳам ўша ерга жўнатишларини сўраймиз», — дея талаб қилган намойиш иштирокчилари.
Улар норозилик намойишини АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси биноси олдида ҳам ўтказишларини маълум қилган.
Бишкек шаҳриАфғонистонлик ҚочқинларНорозилик НамойишиҚирғизистон ФуқаролигиАҚШ ва КанадаБМТ Ваколатхонаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар