16:53 / 17.09.2021
1 649

Жо Байден бадавлат америкаликларни солиқларни ҳалол тўлашга чақирди

Жо Байден бадавлат америкаликларни солиқларни ҳалол тўлашга чақирди
Бадавлат америкаликлар миллиардлаб доллар солиқларни тўламаяпти. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден АҚШ иқтисодиётига бағишланган нутқида айтиб ўтди. Нутқ Оқ уйнинг "Youtube«даги каналида эълон қилинди.

«Мен ҳеч кимни жазоламоқчи эмасман... Агар сиз миллион ёки миллиард доллар топаётган бўлсангиз, Худо сизга барака берсин. Мен фақат битта нарсани сўрайман: ўрта синф тоифасидаги одамлар каби солиқларни ҳалол тўланг. Аммо ҳозир бундай бўлмаяпти», дейди Байден.

Байденнинг таъкидлашича, бадавлат одамлар ҳар йили тўлашлари керак бўлган 160 миллиард долларлик солиқлардан қочмоқда.
«Тартибга солиш органлари бадавлат фуқаролар қанча пул топаётганини билмайди. Шунинг учун улар қанча солиқдан қочаётганини айта олмайди», дейди АҚШ Президенти.

Унинг қўшимча қилишича, йирик корпорациялар ҳам солиқларни ҳалол тўлаши керак. АҚШ президенти 3,5 триллион долларлик бюджет режаси доирасида корпоратив солиқ ва капитал солиғини оширишни таклиф қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жо Байден бадавлат америкаликларни солиқларни ҳалол тўлашга чақирди