22:00 / 14.10.2021
2 165

Колорадода буғу бўйинидаги покришка билан икки йил юрди

Колорадода буғу бўйинидаги покришка билан икки йил юрди
Фото: Colorado Parks and Wildlife
Колорадо штати Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари 2019 йилнинг июлида бўйи автомобиль покришкаси тиқилиб қолган буғуни учратган. Аммо унга ёрдам бериш учун узоқ вақт яқинлашиб бўлмаган. Қишда эса ҳайвон бутунлай кўздан йўқолган, деб хабар беради Meduza.

Орадан икки йил ўтгач, буғуларнинг урчиш мавсуми бошланишида одамлар унга яқинлашишга муваффақ бўлган. Вазни 270 килограммга етадиган ҳайвонни ухлатиш учун тўрт марта уринишга тўғри келган.

Ёввойи табиат муҳофазаси хизмати ходимлари буғунинг шохини арралашга мажбур бўлган, чунки покришканинг ўзи қирқилмаган. Ўтган вақт давомида буғу уни бўйнида кўтариб юрган, ичида турли лой ва игнабаргли дарахт шохлари тўпланган — бу эса ҳайвоннинг ҳаётини янада қийинлаштирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колорадода буғу бўйинидаги покришка билан икки йил юрди