Фото: «Яндекс»
Грузиянинг собиқ президент Михаил Саакашвили Грузия ҳудуди гўё Озарбайжонга ноқонуний бериб юборилгани ҳақида кўриб чиқилаётган «картографлар» иши бўйича судга тортилиши мумкин. Бу ҳақда мазкур ишда айбланаётганлардан бири, картограф Ивери Мелашвилига таяниб «Интерфакс» хабар берди.
Мелашвилининг ўзи «картографлар» ишини беъмани, чунки унда жиноят таркиби йўқ, деб ҳисоблайди. Аввалроқ прокурор Михаил Саралидзе журналистларга «исм ва фамилиясидан қатъи назар, бу ишга ҳар қандай даражада алоқадор бўлган ҳар бир киши, албатта, сўроқ қилинишини» айтган. «Бу Михаил Саакашвили бўлиши ҳам истисно қилинмайди», — деган эди прокурор.
2020 йилнинг октябрь ойида «картографлар» иши бўйича гумонланиб, Грузия Ташқи ишлар вазирлиги ходими Ивери Мелашвили ва Ички ишлар вазирлиги ходими Наталья Иличова ҳибсга олинганди.
Улар Саакашвили ҳукмронлиги даврида Грузия ва Озарбайжон ўртасидаги чегарани белгилашда 1938 йилдаги эмас, балки 1970 йилдан 1980 йилгача амал қилган харитадан фойдаланганликда айбланган, бу эса чегарани, хусусан, Грузиянинг Давид-Гарежа монастир мажмуаси жойлашган туманидаги ҳудуднинг бир қисмининг нотўғри тақсимланишига олиб келган, натижада 3,5 минг гектар ер Озарбайжон томонга ўтиб кетган.
Судда айбланувчилар 1938 йилги харита кўплаб топографик белгиларни ҳисобга олмаган ҳолда, нопрофессионал тарзда тузилганини таъкидлаган. Бундан ташқари, ўша пайтда Грузия қўлида хаританинг асл нусхаси бўлмаган. Суд қарорига кўра, 2021 йил январь ойида Мелашвили ва Иличева гаров эвазига озод қилинди. «Картографлар» иши бўйича судья алмашгани муносабати билан суд аввалроқ қайта тикланди.
Кўп йиллардан сўнг Грузияга қайтиб келган Михаил Саакашвили 1 октябрь куни Тбилисида ҳибсга олинганди. У ҳозир Рустави шаҳридаги қамоқхонада. Илгари Грузияда унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда суд ҳукми ҳам ўқилган. Саакашвили келганидан сўнг Грузия Ички ишлар вазирлиги унга қарши чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича яна бир жиноий иш очган. Аввалроқ ҳибсда Саакашвилининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабар қилинди. Қамоқхонада у очлик эълон қилганди, шу сабабли унинг оёқлари шишиб кетган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин