Блогер Жасмин қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берилди

Блогер Жасмин қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар берилди

Жасмин” номи билан танилган блогернинг қамоқдан озод этилгани ҳақида хабар тарқалди. Маълумотга кўра, бу ҳақда унинг адвокати маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Жасмин 2025 йил 29 сентябрь куни Истанбулда яна беш нафар Ўзбекистон фуқароси билан бирга қўлга олинган. Улар гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятни содир этишда гумон қилинган. 30 сентябрь куни улар Мальтепе ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берган.

Адвокатининг айтишича, Жасмин қамоқда бўлган даврда ўзини кучли тутган ва ниҳоят озодликка чиққан. Эндиликда блогерга нисбатан Туркиядан депортация қилиниш эҳтимоли билан боғлиқ жараён давом этиши мумкин.

“Жасмин ўзини жуда кучли тутди ва ниҳоят озодликка чиқди. У яна орамизда бўлади”, — деган адвокат.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар