Корги ит эгасининг паспортини еб қўйди

Корги ит эгасининг паспортини еб қўйди

Россияда бир қиз кутилмаган муаммога дуч келди. Унинг корги зотли ити хорижга чиқиш паспортини ғажиб ташлади.

Энг қизиғи, бу воқеа қиз Мальдив оролларига режалаштирган саёҳатига атиги икки ҳафта қолганида содир бўлган.

Энди у муҳим ҳужжатни зудлик билан қайта расмийлаштиришига тўғри келади. Акс ҳолда, янги паспортни ўз вақтида олишга улгурмаслиги ва узоқ кутилган таътили бекор бўлиши мумкин.

Шу тариқа, коргининг оддий «шўхлиги» эгасининг саёҳат режаларига жиддий таъсир қилиб, кутилмаган ташвишга сабаб бўлди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар