Оқила Ғуломова «Уйда ёлғиз» фильми актрисаси Кэтрин О’Харага ўхшайдими? (фото)

Актриса Оқила Ғуломова «Омон-Омон» кўрсатувида меҳмон бўлиб, ижодий фаолияти ва ҳаёти ҳақида суҳбатлашди. Суҳбат давомида бошловчилар мухлислардан келган қизиқ фикрни ҳам ўртага ташлашди.
«— Оқила хоним Ғуломовани ҳар гал кўрганимда таниш чеҳраларга ўхшатаман. Ҳозир мухлисларимиздан ҳам шундай бир фикр келиб тушди. Улар ҳатто суратлар ҳам жўнатишибди. Оқила хоним Ғуломова машҳур канадалик актриса Кэтрин О’Харага ўхшайди, дея таъриф беришибди. Қани, мухлисларимиздан сўраймиз, улар чиндан ҳам ўхшайдими? Кэтрин О’Харага қай даражада ўхшайдилар?» — деди бошловчилардан бири.
Шундан сўнг икки актрисанинг суратлари экранларга чиқарилиб, уларнинг ташқи кўринишидаги ўхшаш жиҳатлар томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.

Хўш, сизингча, Оқила Ғуломова «Уйда ёлғиз» фильми орқали танилган Кэтрин О’Харага қанчалик ўхшайди? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Маълумот учун, Кэтрин О’Хара 1990 йилда суратга олинган «Уйда ёлғиз» фильмида Кевин Маккаллистернинг онаси Кейт образини ижро этган. Актриса 2026 йил 30 январда 71 ёшида вафот этган.






























Изоҳлар 0
…