Олимлар сичқон миясига инсон мия тўқимасини кўчириб ўтказди

1 дақиқа ўқиш155
Олимлар сичқон миясига инсон мия тўқимасини кўчириб ўтказди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Стенфорд университети олимлари генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонларга инсон мия тўқимасини кўчириб ўтказиб, уни муваффақиятли ривожлантирди.
  • Трансплантациядан икки-уч ой ўтгач, инсон тўқимаси беш баравар кенгайиб, сичқон миясининг 90 фоиздан кўпроғини эгаллади.
  • Инсон нейронлари сичқон нерв тизими билан боғланиб, ҳатто орқа миягача етиб борди.
  • Ушбу тадқиқот инсон мияси ривожланиши ва неврологик касалликларни ўрганишда янги имкониятлар очади.

Стэнфорд университети олимлари инсон мия тўқимасини сичқон организмида ўстириш ва унинг нерв тизими билан боғлашга муваффақ бўлди. Тадқиқот 16 сентябрь куни Nature журналида эълон қилинган.

Олимлар бунинг учун миясининг катта қисмида, хусусан, мия пўстлоғи ривожланмайдиган қилиб генетик жиҳатдан ўзгартирилган сичқонлардан фойдаланган. Кейин уларга лабораторияда инсон илдиз ҳужайраларидан етиштирилган кортикал органоидлар — инсон мия тўқимасининг кичик, ўзини ўзи ташкил қилувчи тузилмалари кўчириб ўтказилган.

Натижада инсон тўқимаси сичқон миясида сақланиб қолиб, фаол ривожланган. Тадқиқотга кўра, трансплантациядан икки-уч ой ўтгач, инсон тўқимаси деярли беш баравар кенгайиб, бўш қолган мия ҳудудининг 90 фоизидан кўпроғини эгаллаган. Инсон нейронлари сичқон миясидаги нерв ҳужайралари билан боғланиб, ҳатто нерв толалари орқали орқа миягача етиб борган.

Тадқиқотчилар бу усул инсон миясининг ривожланиши ва туғилишдан олдин юзага келадиган неврологик касалликларни ўрганишда янги имконият беришини таъкидламоқда. Келажакда бундай моделлар аутизм, мия фалажи, шизофрения ва эпилепсия каби касалликларнинг механизмларини ўрганиш ҳамда даволаш усулларини синашда қўл келиши мумкин.

Тажриба ахлоқий саволларни ҳам юзага келтиради. Жумладан, инсон мия тўқимаси ҳайвон миясига кўчирилганда унинг когнитив қобилиятлари ўзгариши мумкинми, деган масала муҳокама қилинмоқда. Бироқ ҳозирги тажрибада сичқонларда инсонларникига хос онг ёки мураккаб фикрлаш пайдо бўлгани ҳақида далил аниқланмаган. Тадқиқот давомида уларнинг хатти-ҳаракатлари одатий сичқонларникидан кескин фарқ қилмаган.

Олимлар янги модел инсон миясини тирик организм ичида, унинг қон томирлари ва нерв тизими билан ўзаро таъсирда ўрганиш имконини бериши билан муҳим эканини қайд этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?