
Россия президенти Владимир Путин “Толибон” ҳаракати Россияда террорчи деб тан олинган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Россия раҳбарига кўра, “Толибон”ни расман тан олишга шошилишнинг ҳожати йўқ. Бу ҳақда Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари кенгашида маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
"Биз улар билан мулоқот қилишимиз кераклигини тушунамиз, лекин шошмаслик керак. Сиз билан бирга муҳокама қиламиз ва маслаҳатлашамиз”, - деган у саммитда.
Путин олдинроқ Россия раҳбари Америка қўшинлари олиб чиқилгандан кейин Афғонистонда вазият мураккаб бўлиб турганини, ИШИДнинг ҳаракатлари билан янада оғирлашганини таъкидлаган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар