15:44 / 20.10.2021
2 318

Ўзбекистонликлардан мунтазам равишда пул ундириб келган қирғизистонлик чегарачилар ушланди

Ўзбекистонликлардан мунтазам равишда пул ундириб келган қирғизистонлик чегарачилар ушланди
Чапдан ўнгга: Курсанбек Бекташев, Аскарбек Эрмекбаев ва Чынарбек Насиев
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси коррупцияда гумон қилинаётган Чегара хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Курсанбек Бекташовни ҳибсга олди.

Ундан ташқари Чегара хизматининг Ўш вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Чинарбек Насиев ва “Дўстлик” назорат-ўтиш пункти бошлиғи Асқарбек Эрмекбаев ҳам ҳисбга олинган.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, гумонланувчилар “Дўстлик” назорат-ўтказиш пунктидан ўтаётган Ўзбекистон фуқароларидан, шу жумладан, оғир юк машиналари ҳайдовчиларидан мунтазам равишда пул ундириш билан шуғулланган.

Улар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича вақтинчалик изоляторига олиб борилган. Чегара хизматининг бошқа ходимларининг ушбу коррупцион схемага алоқадорлиги текшириляпти.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонликлардан мунтазам равишда пул ундириб келган қирғизистонлик чегарачилар ушланди