16:51 / 22.10.2021
1 477

Рязандаги порох заводида содир бўлган портлаш оқибатида ўндан ортиқ инсон қурбон бўлди

Рязандаги порох заводида содир бўлган портлаш оқибатида ўндан ортиқ инсон қурбон бўлди
Фото: ТАСС
Рязань областининг Шиловский районидаги Лесной посёлкасида жойлашган «Эластик» заводи ҳудудидаги порох ишлаб чиқарувчи «Разряд» корхонасида портлаш юз берди.

Турли маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 12 нафардан 16 нафаргача инсон ҳалок бўлган. ФВВ етти киши ҳалок бўлганини расман тасдиқлади. Бир киши шифохонага ётқизилган. Портлаш юз берган вақтда цехда 17 киши бўлгани айтилмоқда.

Ростехнадзор мутахассислари охирги текширув давомида корхонада қоида бузилишларини, жумладан, портловчи моддаларни сақлашда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганини аниқлаган.

Маълумот берилишича, корхона 2015 йилда арбитраж суди томонидан банкрот деб топилган ва унга нисбатан танлов эълон қилинган. Шу боис 2017 йилда бу ерда ишлаб чиқариш фаолияти тўхтатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рязандаги порох заводида содир бўлган портлаш оқибатида ўндан ортиқ инсон қурбон бўлди