Фото: CSN-TV
Германия канцлери вазифасини бажарувчи Ангела Меркел катта сиёсатдан кетгач, нималар билан шуғулланмоқчи? Немис журналистлари саволга ойдинлик киритишди.
Меркелнинг айтишича, ҳаммадан кўп хотиржам саёҳат қилиш ва мутолаа қилишни соғинган. Бу ҳақда «Frankfurter Allgemeine Zeitung» газетаси ёзмоқда.
«Канцлер сифатида айрим нарсалардан маҳрум эдим. Истаганимча саёҳат қилиш, китоб ўқиш ёки 20 дақиқадан сўнг тақдирларни ҳал этувчи ҳеч нарса содир бўлмаслигини ҳис қилган ҳолда бўш вақтимда яна нималар биландир шуғулланиш. Шуни кутяпман», — деди Меркел журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь санасида Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер Ангела Меркелга унинг ваколат муддати тугаши ҳақидаги хабарномани топширганди. Янги канцлер аниқ бўлгунига қадар, Меркел Германияни вақтинча идора қилиб туради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди