
Фото: EPA
Грузия президенти Саломе Зурабишвили собиқ президент Михаил Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтди.
"Собиқ президентни афв этиш борасида менинг позициям аниқ ва ўзгармайди – йўқ ва ҳеч қачон. Бу масалага бошқа қайтмайман", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, Саакашвили сиёсий маҳбус ҳисобланмайди. "Собиқ президент на сиёсий маҳбус, на бегуноҳ қурбон талабига жавоб беради. У мамлакатга ўз ихтиёри ва ноқонуний йўл билан келган. Унинг келишдан мақсади беқарорлик чиқариш бўлган", - деди Зурабишвили.
Айни вақтда Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонада ушлаб турилибди. У Грузияга қайтгандан кейин 1 октябрда ҳибсга олинганди. Ўшандан бери собиқ президент ҳибсга олинишига норозилик сифатида очликни давом эттирмоқда.
Саакашвили ватанида бир қатор жиноий ишлар бўйича максимал 6 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган. 20 октябрда унга яна бир айблов – Грузия чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш айблови билдирилган.
Сиёсатчи айни вақтда Украина фуқароси ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар