Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 2022 йилнинг ўрталарига бориб коронавирусга чалиниш ва ўлим ҳолатлари мавсумий грипп даражасидан пастга тушиб кетишини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда миллиардер Сингапурда ўтказилган Bloomberg New Economy форумида маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Гейтснинг сўзларига кўра, вазиятнинг яхшиланишига табиий ва вакцинация натижасида пайдо бўлган иммунитетлар, шунингдек, ичиладиган дори воситаларининг яратилиши туртки беради. Шу билан бирга, бизнесмен ўзининг прогнози амалга ошиши учун яқин ярим йилда анча хавфли штаммлар пайдо бўлмаслиги кераклигини таъкидлаган.
Шунингдек, Гейтс кейинги олти ойда вакциналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш масалалари муаммоли бўлмаслигини, логистика билан боғлиқ алоҳида ҳолатлар сақланиб қолишини тахмин қилган.
Сентябрь ўрталарида Гейтс инсоният ҳозиргидан «ўн баробар ёмонроқ» бўладиган янги пандемияга тайёрланиши кераклигини гапирганди. Унинг сўзларига кўра, 100 кун ичида вакцина тайёрлашни ўрганиб олиш, шунингдек, унинг жаҳон истеъмолини қоплашга имкон берадиган ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиш керак.
«Кейинги пандемияни тўхтатиш учун йилига ўнлаб миллиард доллар сарфлаш талаб этилади — кўпроқ инвестиция, аммо ёдда тутинг, COVID-19 пандемияси ҳисоб-китобларга кўра, бутун дунёга 28 триллион долларга тушади. Дунё триллионлаб долларни сақлаб қолиши (ва миллионлаб ўлимларнинг олдини олиши) учун миллиардлар сарфлаши керак», — деб ёзганди миллиардер январь ойида.
Шу билан бирга, Гейтс уни коронавирусни яратиш ва Ер аҳолисини чиплаштиришда айблаган фитна назарияси тарафдорларига жавоб қайтарганди. «Нотўғри маълумотлар вакцинацияларга халақит беради, бунинг натижасида пандемия узоқроқ давом этади», — деганди бизнесмен.
Октябрь охирида АҚШда чиққан Journal of Hospital Medicine журналида Нью-Йорк университетининг Тиббиёт мактаби доктори Леора Хорвиц раҳбарлигидаги олимлар гуруҳининг тадқиқоти эълон қилинганди. Унда таъкидланишича, коронавирус асоратлари оқибатида юзага келадиган ўлим ҳолатлари пандемия боши билан таққосланганда уч баробарга тушиб кетган. 2020 йилнинг бошида COVID-19 га чалинганларда ўлим хавфи 25 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 7,6 фоизга тенг. Тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бу барибир мавсумий гриппдан кўп демак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди