2 490
«Толибон» Ўзбекистон ва Тожикистон кўмагига муҳтож бўлмайдиган Ҳарбий ҳаво кучларини яратиш ниятида
Фото: TOLOnews
«Толибон» хориж давлатларининг, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг қўллаб-қувватлови талаб этилмайдиган Ҳарбий ҳаво кучларини (HHK) яратиш ниятида. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазири Муҳаммад Ёқубга таяниб, TOLOnews телеканали хабар берди.
«Биз АҚШ, Ҳиндистон, Покистон, Ўзбекистон ва Тожикистон қўллаб-қувватловига муҳтож бўлмайдиган Ҳарбий ҳаво кучларини яратамиз», — дейди «Толибон» асосчиси мулла Умарнинг ўғли Муҳаммад Ёқуб.
Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Ўзбекистон Бош прокуратураси (кейинроқ охирига қадар текширилмагани маълум қилинган) мамлакат ҳаво маконини ичида 585 нафар афғон ҳарбий хизматчиси бўлган 22 та ҳарбий самолёт ва 24 та вертолёт кесиб ўтгани тўғрисида хабар берилганди. Кузатув давомида Embraer-314 ва МиГ-29 самолётлари тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Октябрь охирида Афғонистонни қайта тиклаш бўйича бош инспектори (SIGAR) ҳисоботида толиблар томонидан ағдарилган ҳукуматнинг Ҳарбий ҳаво кучларига тегишли ҳарбий самолётларнинг чорак қисми Ўзбекистон ва Тожикистонда эканлиги маълум қилинганди. «Толибон» Афғонистонни эгаллагунга қадар мамлакат ҳарбий авиациясида 160 та самолёт бўлган. Олиб қочилган техникалар тақдири нима кечгани ҳозиргача номаълум.
Август ойи охирида The Wall Street Journal нашри расмий манбаларга таяниб, Ўзбекистон ҳукумати АҚШни бир гуруҳ юқори малакали афғон учувчилари ва уларнинг оилаларини мамлакатдан чиқариб юборишга тўғри келаётганидан огоҳлантиргани ҳақида ёзган эди. Ўзбекистон «Толибон» билан «кескин муносабатлардан қочиш» мақсадида АҚШдан учувчиларни учинчи мамлакатга кўчириш бўйича тезкор чоралар кўришни сўраган. Сентябрь ўрталарига келиб эса Ўзбекистондаги афғонистонлик учувчилар АҚШнинг Доҳадаги ҳарбий базасига олиб кетилиши маълум бўлганди. Кейинроқ Ўзбекистон ТИВ барча афғонистонлик ҳарбийлар мамлакатни тарк этганини эълон қилди. Ноябрь бошларида Тожикистондаги 140 дан ортиқ афғон учувчиси АҚШ ёрдамида мамлакатни тарк этгани маълум қилинди.
«Fergana.ru»нинг ёзишича, «Толибон» расмийлари 100 минг ҳарбийдан иборат армияни шакллантиришни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, толиблар 1996 йилдан 2001 йилга қадар Афғонистонни бошқарган вақтида уларнинг ўз HHKлари бўлган. Жанговар самолётлари ёрдамида улар 1995 йилнинг августида «Толибон»га қарши кучларга қурол олиб кетаётган Россиянинг «Аэростан» компаниясига тегишли Ил-76 транспорт самолётини қўндирган. Толибларнинг МиГ-21 қирувчи самолёти Россия транспорт самолётини ўз назорати остидаги Қаҳдаҳорга қўнишга мажбур қилган. 378 кун давом этган асирликдан кейин экипаж аъзолари ўзларининг Ил-76 самолётида Афғонистондан қочишга муваффақ бўлганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди