09:16 / 11.12.2021
2 109

Хитой компартия байрамини нишонлаш учун об-ҳавони сунъий равишда ўзгартирган

Хитой компартия байрамини нишонлаш учун об-ҳавони сунъий равишда ўзгартирган
Фото: AFP
Хитой 2020 йил июлда коммунистик партиянинг 100 йиллигини нишонлаш учун об-ҳавони сунъий равишда ўзгартирган. Бу ҳақда Цинҳуа университети тадқиқотида маълум қилинди, деб ёзади Euronews.

Қайд этилишича, Хитой ҳукумати махсус реагентлар сепиш орқали булутларни тарқатиш технологиясидан фойдаланган. Ушбу услуб ёғин миқдорини бошқариш, дўл ёки туманни тарқатиш имконини беради. Хитой ҳукумати мазкур технология ёрдамида Тянанмэн майдонидаги маросим вақтида осмонда бирорта ҳам булут бўлмаслигига эришган.

Хитойда булутларни тарқатиш осмонни тозалашдаги одатий жараён ҳисобланади, ҳукумат 2008 йилги Олимпиада ўйинларидан бошлаб ўтган 13 йил давомида бу иш учун миллиардлаб евро сарфлаган. Аммо 2020 йил июлда жараён кенг кўламда олиб борилган ва икки соат давом этган.

Булутларни тарқатиш глобал исиш оқибатларини юмшатиши мумкин. Бу жараён атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорига таъсир кўрсатмайди. Геохимик ва Forbes мухбири Жеймс Конка ушбу жараённи юзлаб йиллар давомида, иқлим мувозанатга келгунига қадар ўтказиш керак деб ҳисоблайди.

Таъкидланишича, ёмғирни бошқариш бўйича Хитойдаги йирик миқёсдаги лойиҳалар мамлакатнинг бошқа қисмларидаги об-ҳаво шароитини кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Жараён кераклича назорат қилинмаса, қурғоқчилик ҳудудлари сув тошқинлари остида қолиши ҳеч гап эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой компартия байрамини нишонлаш учун об-ҳавони сунъий равишда ўзгартирган