Жанубий Корея ҳукумати коррупцияда айбланган собиқ президент Пак Кин Хени афв этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилмоқда.
Собиқ президентни авф этиш бўйича тегишли қарор унинг соғлиғини ҳисобга олган ҳолда, гуманитар сабабларга кўра қабул қилинган. 2019 йилда Пак Кин Хе елкасида жарроҳлик амалиётини ўтказганди, 2021 йилда эса собиқ президент елкаси ва умуртқа поғонасидаги сурункали оғриқлар туфайли бир неча бор шифохонага ётқизилганди.
Пак Кин Хенинг президентлиги 2017 йилда импичмент жараёнидан сўнг тўхтатилган эди. У коррупцияда айбланиб, 2018 йилнинг апрел ойида қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Прокуратура уни 30 йил қамоқ ва 118,5 миллиард вон (тахминан 95 миллион доллар) миқдорида жаримага тортишни сўраган.
Суд эса 24 йил қамоқ ва тахминан 95 миллион доллар жаримага ҳукм қилганди.
South China Morning Postнинг қайд этишича, Жанубий Кореянинг сўнгги президентларининг барчаси муддати тугаганидан кейин қамоққа олинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар