Индонезия Россиядан қирувчи самолёт олиш фикридан воз кечди, бунинг ўрнига Франция ва Америкадан олади, дея хабар беради Би-би-си.
Индонезия Россиядан Су-35 самолётлари ўрнига Франциянинг Rafale ва Американинг F-15EX, самолётларини сотиб олиши ҳақида Индонезия ҳарбий-ҳаво кучлари штаб бошлиғи, ҳаво кучлари бош маршали Фажар Прасетьо маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Су-35 харидидан воз кечилишининг сабаби бюджет билан боғлиқ.
“Бошида айтганимдек, авиация ривожи ҳақиқатан ҳам, бюджетга боғлиқ ва агар бу имкон бермаса, биз музокараларни давом эттирмаймиз, энди бизнинг мақсадимиз – Rafale”, – деди у.
Индонезия 2018 йилнинг февраль ойида “Рособоронэкспорт” билан 11 та Су-35 самолётини етказиб бериш бўйича қиймати 1,14 миллиард долларлик шартнома имзолаган эди.
Бироқ 2018 йил октябрь ойида “Коммерсант” газетаси шартномани амалга ошириш билан боғлиқ муаммолар бошлангани ҳақида мақола чоп этди.
Гап шундаки, Вашингтон Жакартага ушбу келишув “Американинг душманларига санкциялар орқали курашиш тўғрисида”ги қонун (CААТSА) доирасида санкцияларга олиб келмаслигига кафолат бермаган. “Коммерсант”нинг ёзишича, кредитлаш схемасида иштирок этган тижорат банки ҳам санкциялар таҳдиди остида қолган.
“Американинг душманларига санкциялар орқали курашиш тўғрисида”ги қонун АҚШ Молия вазирлигига Россия ҳарбий экспортчилари ёки уларнинг вакиллари билан муҳим битимлар тузган компаниялар ва шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш имконини беради.
Индонезиянинг Россиядан қирувчи самолёт олиш ҳақидаги фикрини ўзгартиришига айнан шу қонун сабаб бўлгани айтилмоқда.
Шундай қилиб, Индонезия ва Франция ўртасида 36 та Rafale қирувчи самолёти етказиб берилиши ҳақида шартнома имзоланди. Жорий йил июнида тузилган шартноманинг тафсилотлари ошкор этилмади.
Декабрь бошида эса Индонезия АҚШдан F-15EX самолётларини сотиб олиши маълум бўлди. Агар томонлар келиша олса, самолётлар Индонезияга 2027 йилдан кейин етиб келиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар