18:30 / 28.12.2021
1 106

Япония ҳукумати ёлғизликка қарши курашиш дастурини тасдиқлади

Япония ҳукумати ёлғизликка қарши курашиш дастурини тасдиқлади
Фото: Getty Images
Япония ҳукумати ёлғизликка қарши курашиш дастурини тасдиқлади. Муаммони ҳал қилиш учун кечаю кундуз ишлайдиган консультация тизими яратилади. Шунингдек, ёлғиз одамлар мулоқот қилиши ва иш топиши мумкин бўлган турли платформаларни шакллантириш режалаштирилган, дея хабар берди «Коммерсантъ».

Янги дастурга кўра, Япония ҳукумати ёлғиз фуқароларнинг аниқ сонини билиш учун аҳолини умуммиллий рўйхатга олиш ишларини ташкиллаштирмоқда. Мамлакат бош вазири девонида бу масала билан шуғулланадиган алоҳида котибият тузилган.

Февраль ойида Японияда ёлғиз аҳоли масалалари билан шуғулланувчи вазир лавозими ҳам таъсис этилганди. Ҳозир бу лавозимни паст кўрсаткичдаги туғилиш муаммолари бўйича вазир бўлиб ишлаган Сеико Нода эгаллаб турибди.

Япония ҳукумати мамлакатда пандемия ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайиши фонида ёлғизлик муаммосини ҳал қилишга қарор қилганди. 2020 йилда 21 минг киши ўз жонига қасд қилган, бу аввалги йилга нисбатан 912 кишига кўпдир. Расмийларнинг таъкидлашича, муаммо, асосан, аёллар орасида кузатилади. Японияда ўз жонига қасд қилиш даражаси коронавирус пандемиясидан олдин кетма-кет ўн йил давомида камайган эди.

Ёлғизликка қарши курашиш вазири лавозими Буюк Британияда аввалроқ мавжуд эди, у 2017 йилда Британия ҳукуматининг собиқ раҳбари Тереза Мей томонидан таъсис этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япония ҳукумати ёлғизликка қарши курашиш дастурини тасдиқлади