
Масжидул ҳаром ва Масжиди Набавийда бугундан эътиборан ижтимоий масофага риоя этилиши талаб қилинмоқда. Икки муқаддас масжид ишлари бошқармасининг маълум қилишича, ушбу чора коронавирусга чалиниш ҳолатлари ортгани билан боғлиқ.
Саудия Арабистонида коронавирус билан боғлиқ чекловларнинг юмшатилиши доирасида 15 октябрда Масжидул ҳаром ва Масжиди Набавийнинг ибодат учун тўлиқ очилишига қарор қилинган эди.
Ҳукуматнинг янги қарорига кўра, энди очиқ ва ёпиқ жойлардаги барча тадбирларда ниқоб тақилиши ва ижтимоий масофага риоя этилиши зарур.
Мамлакатда шу пайтгача коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатларнинг сони 555 мингга яқинлашди, хусусан, чоршанба куни 744 та янги ҳолат аниқланди. Беморлардан 8,8 мингдан зиёди вафот этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар