Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳарбий госпиталдан Рустави шаҳридаги қамоқхонага қайтарилгандан сўнг тарафдорларига биринчи мурожаатини йўллади. Сиёсатчи ўз постини Facebook’даги саҳифасида эълон қилган.
Мурожаатида Саакашвили ҳозир унинг учун «реабилитация»дан кейин ўзини тиклаб, «ҳужум»га тайёргарлик кўриш муҳим эканини айтган.
«Нима қилишмасин, мен улардан заррача қўрқмайман. Аксинча, курашда қувончим, ғалабага ишончим ортиб бормоқда. Мендан хавотир олманг! Энди асосийси бирдамлик ва ҳал қилувчи ҳужумга тайёргарлик. Ҳадемай бу ҳужумнинг вақти келади. Мен эса ‘реабилитация’дан олинган кузирларни тез орада тиклайман ва кўпроқ кучга тўламан. Аммо ҳозир ҳам жуда довюрак ва некбинман», — деб ёзган Грузиянинг собиқ президенти.
30 декабрга ўтар кечаси Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили жисмоний қаршилик кўрсатганига қарамай, «куч билан» мамлакат Мудофаа вазирлиги госпиталидан алоҳида маҳбуслар учун мўлжалланган Рустави шаҳридаги махсус ҳибсхонага кўчирилгани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни 49 кундан бери очлик сақлаб келаётган Саакашвили адвокати билан учрашув вақтида йиқилиб тушиб, ҳушидан кетган. Йиқилгач, у кўзини очмаган ва ҳеч нарсани сезмаган. Саакашвилини «носилка»да олиб кетишган. У қамоқхона шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кейинроқ Саакашвили Гори шаҳридаги ҳарбий госпиталга кўчирилган.
Михаил Саакашвили 1 октябрь куни саккиз йилдан буён биринчи марта Грузияга келганди. У чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик айблови билан қўлга олинди. Шундан кейин Грузияда мухолифат норозилик намойишлари бошланди, улар Саакашвили озод этилишини талаб қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади