21:30 / 17.01.2022
1 450

Пандемия бойларга қўл келди

Пандемия бойларга қўл келди
Британиянинг «Оксфам» халқаро ташкилоти тақдим этган ҳисоботга кўра, коронавирус пандемияси бошланганидан бери дунёдаги энг бадавлат ўн кишининг бойлиги икки баравар кўпайган.

«Дунёдаги миллионлаб одам вакцина олганларида ҳозир тирик бўлишар эди. Лекин улар вафот этди, чунки уларда вакцина олиш учун молиявий жиҳатдан имконият йўқ эди. Йирик фармацевтик корпорациялар эса вакцина ишлаб чиқариш бўйича монополияга эгалиги сабаб ҳам аҳолининг қуйи қатлами коронавирусга чалиниш оқибатида ҳалок бўлишга маҳкум», – дейилади Оксфам ҳисоботида.

Бундан ташқари, 252 нафар эркакнинг бойлиги Африка, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасидаги бир миллиард одамдан кўп эканлиги, дунёнинг 10 нафар кишининг бойлиги эса 3,1 миллард кишиникидан кўпроқлиги билдирилган.

Қолаверса, пандемия даврида бадавалат кишилар бойлигини орттириб олган бўлса-да, дунёнинг 99 фоиз аҳолисининг даромадлари сезиларли даражада камайган.

Қайд этилишича, 2020 йил COVID-19 авж олганидан сўнг мамлакатлар ҳукумати иқтисодий аҳволни яхшилаш мақсадида паст фоиз ставкаларини жорий қилди, ҳукумат тадбиркорларни рағбатлантирди ва натижада бадавлат кишиларнинг даромади янада ортди.

«Оксфам» томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, паст ва ўрта даромадли мамлакатларда яшовчи кишилар бой мамлакатда яшовчи аҳолига нисбатан COVID-19 дан кўпроқ вафот этмоқда. Таъкидланишича, баъзи мамлакатларда ижтимоий аҳволи ўта паст даражада бўлган аҳолининг ковиддан вафот этиш эҳтимоли тўрт марта кўпроқ.

«Оксфам» вакиллари бу каби ҳолатларга барҳам бериш учун дунёнинг энг бой кишиларига бир марталик коронавирус солиғини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бу эса 812 миллиард доллар демакдир.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ташкилот аввалдан «дунё бойликлари адолатсиз тақсимлангани»ни таъкидлаб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемия бойларга қўл келди