ИШИД жангарилари курдлар назоратидаги қамоқхоналардан маҳбусларни қутқариш учун ҳаракат бошлаши ортидан Сурия шимоли-шарқида қақшатқич жанглар бошланиб кетди.
АҚШ томонидан қўллаб-қувватланувчи курд ҳарбий бўлинмалари Хасака шаҳрида пайшанба кунидан буён жангариларга қарши курашмоқда. Ҳарбийлар қамоқхонани ўраб олган ва атрофдаги кварталлар устидан назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Маҳаллий аҳоли ўз уйларини ташлаб қочмоқда.
Гвайран қамоқхонасини эгаллаш учун бошланган ҳужум - жангарилар гуруҳининг уч йил муқаддам Сурияда тор-мор этилишидан буён энг йирик амалиётига айланди.
Қароргоҳи Лондон шаҳрида бўлган Сурия Инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан назорат маркази (SOHR) маълумотига кўра, маҳбуслар билан тўлиб-тошган қамоқхонада ИШИД билан алоқадорликда гумонланган 3,5 минг киши бор, жумладан гуруҳларнинг айрим раҳбарлари ҳам .
Юзлаб жангарилар яна қўлга туширилган, аммо яна кўплар озодликда қолмоқда.
Марказ маълумотига кўра, сўнгги тўқнашувларда курд ҳарбийларидан 28 нафари, шунингдек тинч аҳоли вакили бўлган 5 киши ва ИШИД жангариларидан 58 киши ҳалок бўлган.
Шу кунларда гуруҳ томонидан ижтимоий тармоққа жойланган видеода гуруҳ тарафдорларидан жуда кўпчилик озод қилингани айтилади. Видеода жангарилар бир неча кишини гаровда тутиб турганини ҳам кўриш мумкин.
«ИШИД ҳамон таҳдид манбайи экани ҳақидаги эслатма»
BBC’нинг Яқин Шарқ бўйича корреспонденти Квентин Соммервиль
ИШИД жангарилари ва уларнинг рафиқалари йиллар мобайнида айнан шундай сценарийдан умид қилиб келишмоқда: Сурия қамоқхоналаридан ёппасига қочиш.
Қамоқхонада берилган интервью вақтида британиялик Ал Шафий Алшайх ва Александр Коти портловчи моддалар солинган юк машинаси орқали қамоқхонадан қандай қочишларини фантазия қилишган.
Сурия шимоли-шарқидаги ҳужум вақтида жангарилар қамоқхонага кириш учун бензовоздан фойдаланган бўлишлари мумкин.
ИШИД тарафдорлари ушбу минтақадаги қамоқхонадан қочиш учун биринчи бор уриниши эмас; сўнгги бор бу каби ҳолат 2019 йилда Дерикеда рўй берган. Ўшанда ҳам АҚШ авиациясини жалб этишга тўғри келганди. Аммо бу сафар ҳаводан зарбалар йўллаш энг тўғри қарор бўлмаслиги мумкин, чунки ИШИД жангарилари одамларни гаровга олган.
Бу қамоқхонада сақланаётганлар орасида Британия ва Европанинг бошқа мамлакатларидан бўлган жангарилар бор. Жангариларнинг хотинлари қамоқхоналарга ташрифлар вақтида қамоқхонадан қочишга муваффақ бўладиган эрлари билан яна топишишга умид қилишларини айтишади.
ИШИД 2012 йилда Ироқда «Деворларни синдириш» кампаниясини олиб бориб, қамоқхоналардан маҳбусларни ўз сафларига жалб қилган ҳолда кучайганди.
Хасакадаги қамоқхонадан қочиш ҳам шундай эффект бериши даргумон. Ҳозирда ИШИД анча кучсизланган, аммо бу ҳужум - гуруҳ ҳамон таҳдид солишга ва йирик босқинларни амалга оширишга қодирлигини эслатишга хизмат қилмоқда.
Пентагон АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳаво зарбаларини тиклаганини тасдиқлади.
Давлат департаменти раҳбари Нед Прайс Сурия ҳарбийларининг самарали саъй-ҳаракатларини эътироф этди ва ИШИД жангарилари ўтган йил давомида ҳам ўз тарафдорларини қамоқхоналардан озод этишга уриниб келгани ҳақида айтди.
Маҳаллий оқсоқоллар Reuters мухбири билан суҳбатда минтақада ИШИДни қўллаш даражаси араб аҳоли курдларнинг маъмурий бошқарувидан норозилиги фонида ортаётгани ҳақида гапиришган - араблар курдларни дискриминацияда айблашган. Курдларнинг «Сурия демократик кучлари» иттифоқи эса бу айбловларни рад этган.
Айни вақтда Сурия шимоли-шарқидаги курд қамоқхоналарида дунёнинг 50дан ортиқ мамлакатига мансуб бўлган минглаб жангарилар сақланмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда