Фото: «РИА Новости»
Россиянинг COVID-19 га қарши кураш бўйича федерал тезкор штаби маълумотларига кўра, ўтган кун давомида мамлакатда яна 98 040 кишида коронавирус аниқланди. Бу бир кун аввалги кўрсаткичдан 9 224 кишига ёки 10,4 фоизга кўп. Россияда COVID-19 билан кунлик касалланишлар сони бир ҳафтадан буён рекордларини янгиламоқда.
Тезкор штаб маълумотига кўра, ўтган суткада инфекцияни юқтириш бўйича Москвада 23 994 та янги ҳолат қайд этилган, Санкт-Петербургда эса 13 976 та ҳолат рўйхатга олинган.
Ўтган кун давомида Россияда 14 046 киши COVID-19 билан касалхонага ётқизилган, бу ҳам шу вақтга қадар қайд этилган максимал кўрсаткич. Шу билан бирга, Москвада кунлик касалхонага ётқизишлар сони 1459 дан 1383 гача камайган.
Мамлакатда ўтган бир кеча-кундузда 673 киши, жумладан Москвада 74 киши инфекция оқибатида вафот этган.
Пандемия бошлангандан бери Россияда коронавирусга чалинганлар сони 11 502 657 кишига етди. COVID-19 ташхиси билан жами 329 443 киши ҳаётдан кўз юмди, дейилади хабарда.
27 январь куни Россияда 88 816 кишида коронавирус аниқланган эди. Шунингдек, мамлакатда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони 25 январь ҳолатига 74 692 кишини, 24 январь ҳолатига 65 109 кишини, 23 январь ҳолатига 63 205 кишини, 22 январь ҳолатига 57 212 кишини ташкил этиб, мамлакатда ҳар куни COVID-рекордлар ўрнатилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи