date 20:42 / 12.02.2022
views 1 027

Хитойликлар коронавирусни энг тез аниқловчи тестни ишлаб чиқишди

Хитойликлар коронавирусни энг тез аниқловчи тестни ишлаб чиқишди
Фото: «Riafan»
Шанхай (Хитой) Фудан университети олимлари коронавирусни аниқловчи энг тез тестни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «Nature Biomedical Engineering» хабар берди.

Натижани тўрт дақиқада билиш мумкин. Ушбу тест худди лабораторияники каби аниқлиги айтилмоқда.

Сенсор вирус РНКсини исталган биологик муҳитда топишни уддалайди. Янги тест ихчам, чўнтакда олиб юриш қулай.

Янги ишланма кўнгиллиларда — коронавирусга чалинганлар, грипп билан касалланганлар ва соғлом одамларда синаб кўрилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг