Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий объектлар яқинида яшовчи киевликларни уйларини тарк этишга чақирди

Россия мудофаа вазирлиги ҳарбий объектлар яқинида яшовчи киевликларни уйларини тарк этишга чақирди
Фото: Reuters
Россия мудофаа вазирлиги Киевдаги Украина хавфсизлик хизмати технологик объектлари ва 72-ахборот-психологик маркази яқинида яшовчи киевликларни уйларини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Хабарда айтилишича, бу объектларга «юқори аниқликдаги қурол билан зарба берилади».

«Украина миллатчилари томонидан Россияга қарши провокацияларга жалб қилинган украин фуқароларини ҳамда Киевдаги ретрансляция боғламалари яқинида яшовчи Киев аҳолисини уйларини тарк этишга чақирамиз», — дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этилишича, «Россияга қарши ахборот хуружларига чек қўйиш мақсадида» боғламаларга зарба берилади.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар