00:12 / 03.03.2022
1 279

Ўзбекистон фуқаролари Украина-Польша давлат чегарасини мустақил равишда кесиб ўта оладими?

Ўзбекистон фуқаролари Украина-Польша давлат чегарасини мустақил равишда кесиб ўта оладими?
Фото: «Укринформ»
Украина ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари Украина-Польша давлат чегарасини мустақил равишда кесиб ўта оладими?

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжановнинг маълум қилишича, Украина ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари 2022 йилнинг 15 мартигача Украина-Польша чегарасини мустақил равишда, якка тартибда, визасиз кесиб ўтишлари мумкин.

Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси Катовице аэропорти ва тўпланиш нуқтасидаги вазиятни тўлиқ назоратга олган. Дипломатик ваколатхона фуқароларимизни чегарадан аэропортгача (340 км. масофа) етказиб берувчи автобусларни ижарага олди. Бундан ташқари, айниқса, оналар ва болалар учун иссиқ овқат, дам олиш жойлари, тиббий хизмат кўрсатиш ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон фуқаролари Украина-Польша давлат чегарасини мустақил равишда кесиб ўта оладими?