
Фото: AP
Москванинг Твер суди Россияда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари фаолиятини тақиқлади. Таъкидланишича, суд қарори дарҳол кучга киради.
Аввалроқ Россия бош прокуратураси ушбу тармоқларга эгалик қилувчи Meta компаниясини экстремистик ташкилот деб топишни сўраб судга мурожаат қилганди.
Прокуратуранинг қайд этишича, Instagram ёлғон маълумотларни ўчириб ташлаш бўйича 4,5 мингдан ортиқ талабни бажармаган.
Маълум қилинишича, суд қарори Meta компанияси эгалик қилувчи WhatsApp мессенжерига нисбатан татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари, компания ижтимоий тармоқларидан фойдаланганлик учун жавобгарлик кўзда тутилмаган.
РоссияFacebook ва InstagramТвер судиMeta компаниясиижтимоий тармоқларэкстремистик ташкилот Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар