00:15 / 25.03.2022
2 284

БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан аксилроссия резолюциясини қабул қилди

БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан аксилроссия резолюциясини қабул қилди
Фото: ТАСС
БМТ Бош ассамблеяси бир ой ичида иккинчи марта кўпчилик овоз билан Россиянинг Украинага бостириб киришига қарши резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Янги резолюция учун 140 мамлакат овоз берди, Россиянинг иттифоқчилари ўша-ўша: Беларус, КХДР, Сурия ва Эритрея.

38 мамлакат, жумладан, Хитой — бетараф.

Бугун, 24 март куни қабул қилинган резолюцияда Россиядан жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатиш талаб қилинган ҳамда Россиянинг бостириб кириши «халқаро ҳамжамият Европада бир неча ўн йиллардан буён гувоҳ бўлмаган» гуманитар инқирозга олиб келгани айтилган.

Ушбу резолюция лойиҳаси Украина ҳамда уни қўллаб-қувватлаётган бир нечта Ғарб мамлакатлари томонидан киритилган.

Россияни урушни тўхтатишга чорлаган биринчи резолюцияни БМТ Бош ассамблеяси 2 март куни қабул қилганди. Ўшанда 141 мамлакат резолюцияни ёқлаб, 5 мамлакат, жумладан, Россия, қарши овоз берганди.

БМТ БА резолюцияси, БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясидан фарқли ўлароқ, бажарилиши мажбурий эмас, бироқ аксарият кўпчилик мамлакатлар овоз бериши сабабли маънавий-сиёсий аҳамият касб этади. БМТ Хавфсизлик кенгашида эса доимий аъзо сифатида вето ҳуқуқига эга Россия, табиийки, ўзига номақбул резолюциялар учун овоз бермайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан аксилроссия резолюциясини қабул қилди