Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбари Владимир Путинни мамлакатнинг ҳақиқий бренди деб ҳисоблайди. Кремль вакили буни президентни фуқаролар томонидан мисли кўрилмаган даражада қўллаб-қувватланаётгани билан тушунтирди.
“Бизда ҳар ҳолда бренд – Путин, бу ҳақиқатдан шундай”, - деди Песков "Беларусь-24" телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбарини қўллаб-қувватлаш даражаси Украинадаги махсус ҳарбий бошланганидан буён сезиларди ўсган ва 80 фоиздан ошиб кетган.
“Эҳтимол, мутахасссис жамиятшунослар ва сиёсатшунослар менинг фикрига қўшилишади: у ёки бу лавозимда қарийб 22 йил ҳукумат тепасида бўлиш ва аҳолининг 80 фоиздан зиёд мададига эга бўлиш – буни Гиннесснинг рекордлар китобига киритиш мумкин, бу улкан даражадаги қўллаб-қувватлаш”, - деди Кремль вакили.
Песков Россия етакчиси бу қўллаб-қувватлашлардан куч олишини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди