Шоҳ Маҳмуд Қурайший ва Шаҳбоз Шариф (ўнгда).
Фото: Anadolu Agency / SalamNews
Мухолифатдаги Мусулмонлар лигаси партияси номзоди Шаҳбоз Шариф — Покистоннинг янги вазири бўлди.
Сайловда Шаҳбоз Шарифни 174 депутат ёқлаб овоз берди, «Таҳриқи Инсоф» партиясидан номзод Шоҳ Маҳмуд Қурайшийда эса битта ҳам овоз йўқ, чунки унинг партияси овоз бериш жараёнига бойкот эълон қилган.
Овоз беришга оз вақт қолганида собиқ бош вазир Имрон Хоннинг «Таҳриқи Инсоф» партияси парламент таркибини тарк этди. Ушбу партия Миллий ассамблея (қуйи палата)да 342 тадан 155 та ўрин эгаси эди.
Ушбу партия вакили Шайх Рашиднинг айтишича, «Таҳриқи Инсоф» аҳолини «хорижий фитна»га қарши бош кўтаришга даъват этишда давом этади.
Янги бош вазир Шаҳбоз Шариф — кейинчалик қамалиб кетган тўрт карра бош вазир Навоз Шарифнинг укаси. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркий давлатлар фейк ва дезинформацияга қарши биргаликда курашади
Жакартада "Имом Бухорий: Ўзбекистон ислом санъати" кўргазмаси очилди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Генерал Кирилловнинг қотиллик иши очилишида Ўзбекистон томони ҳам иштирок этади
Шавкат Мирзиёев россиялик генералнинг ўлими муносабати билан Путинга ҳамдардлик билдирди
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади