19:09 / 24.09.2022
1 637

Чангютгич яна нималарга қодирлигини биласизми?

Чангютгич яна нималарга қодирлигини биласизми?
Фото: «Новий очаг»
Уй шароитида гилам ва полни тозалашда чангютгичдан фойдаланишнинг фақат кичик бир қисмидир. Ушбу техника янада кўпроқ нарсага қодир ҳамда бу бекажонларни ажаблантириши ва хурсанд қилиши мумкин. Чангютгич ёрдамида «Новий очаг» нашри тақдим этган лайфхакларни амалга ошириш мумкин.

Кичик нарсаларни топиш мумкин
Агар зирак ёки узук каби кичик нарсаларни йўқотган бўлсангиз, чангютгич уни тезда топишга ёрдам беради. Объект ичкарига кириб кетмаслиги учун чангютгич трубасига юпқа матони сочга тақиладиган тасма билан маҳкамлаш керак.

Фото: «Новий очаг»

Гиламдаги изларни олиб ташлаш мумкин
Севимли гиламда мебелдан қолган из борми? Буни осонгина тузатиш мумкин. Гиламнинг зарарланган жойига бир парча муз қўйиб, у тўлиқ эригунча кутилади. Шундан сўнг гилам чангютгич билан тозаланади ва юзада ҳеч қандай из қолмайди.

Фото: «Новий очаг»

Ҳавони тозалаш мумкин
Уйдаги ҳаво нафақат тоза, балки хушбўй бўлиши учун тозалашдан олдин чанг йиғувчи қисмга эфир мойига намланган пахта қўйиш тавсия этилади.

Аллергия пайдо бўлишининг олдини олиш мумкин
Аллергия аломатлари уйда ҳам давом этса, бу ўсимлик гулчанглари уйга ҳам кириши мумкинлигини англатади, масалан, дераза орқали. Дераза ромлари, токчалар, шамоллатиш тешиклари ва кондиционерни чангдан тозалаш тавсия этилади. Бунда чангютгич яқиндан ёрдам беради.

Ёнғиннинг олдини олиш мумкин
Агар уйда қуритадиган машина бўлса, унда эсда тутиш керак. Чунки у кўпинча ёнғинга сабаб бўлади. Буларнинг барчаси фильтрда тўпланган ва жиҳоз қиздирилганда осонгина алангаланиши мумкин бўлган чанг билан боғлиқ. Бунга йўл қўймаслик учун фильтрни йилига камида бир неча марта чангютгич ёрдамида тозалаш керак.

Матрасни янгилаш мумкин
Уйқу сифати учун тўшакларнинг тозалиги муҳим рол ўйнайди. Тўшакни ёқимсиз ҳидлар ва юзага келиши мумкин бўлган бактериялардан тозалаш учун сиртга оддий истеъмол содаси сепилади ва уни бир неча соатга қолдирилади. Бу вақт ичида кукун ортиқча намликни ўзлаштиради ва матрасни янги ҳолга келтиради. Шундан сўнг содани чангютгич билан тўплаш мумкин.

Кириш қийин бўлган жойларни тозалаш мумкин
Чангютгич трубаси ёрдамида клавиатура, дераза ромлари ва бошқа кириш қийин бўлган жойларни чангдан тозалаш мумкин.

Фото: «Новий очаг»

Болани тинчлантириш мумкин
Чангютгич шовқин манбаи ҳисобланади. Унинг монотон шовқини асаб тизимини бўшаштиради ва тинчлантиради. Агар бола йиғлашдан тўхтамаса, чангютгични ўртача кучланишда ёқиб қўйиш мумкин. Шовқин унинг тинчланиши ва ҳатто ухлашига ҳам ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чангютгич яна нималарга қодирлигини биласизми?