Янги йил дастурхони учун қоматга зарар етказмайдиган мазали десертлар

2 дақиқа ўқиш1.7K
Янги йил дастурхони учун қоматга зарар етказмайдиган мазали десертлар
Фото: Лиса
Кўплаб аёллар Янги йил байрамида яқинларини энг яхши рецептлар билан хурсанд қилишни истайди ва мазали егуликлар, ширинликлар тайёрлайди, уларнинг аксарияти эса юқори калорияга эга бўлади. Бироқ айрим егуликлар, таомлар ва ширинликлар қоматга зарар етказмайди. Лиса нашри шу каби ширинликларнинг рўйхатини тақдим этди.

Бисквитсиз торт

Бисквитсиз торт — бу чинакам ошпазлик ихтироси. Биринчидан, бу тортни тайёрлашга кўп вақт кетмайди, чунки ширинлик тайёр кекс, печенье ёки зефир ёрдамида тайёрланади. Иккинчидан, бисквитсиз ширинликларнинг таркиби чиройли қоматнинг асосий «душманлари» бўлган ун, сариёғ ва шакарни ўз ичига олмайди, бироқ унга фойдали паст калорияли маҳсулотлар: творог, резавор меваларни ишлатиш мумкин. Кўплаб уй бекалари бисквитларни желатин ёрдамида пиширмасдан тайёрлайди, шунинг учун ширинлик енгил ва ортиқча калорияларсиз бўлади.

Йогуртли торт

Йогуртли тортлар паст калорияли ширинликлар қаторига киради, чунки улар табиий ферментланган сут маҳсулотларидан тайёрланади. Ширинликни тайёрлаш учун битта кекс керак бўлади, бунга жуда кўп миқдорда ун, сариёғ ва шакар керак бўлмайди. Кам ёғли йогуртдан фойдаланинг ва идишга экзотик меваларни солинг. Бундай соғлом ва мазали десертни истеъмол қилгандан кейин хоҳлаганча овқатланиш мумкин.

Творог ва резавор мевали парфе

Творог ва резавор мевали парфе — мазали, ўзига хос Янги йил ширинлиги ҳисобланади. Бу мазали музлатилган десертга кўпиртирилган қаймоқ, тухум оқи ва сариғи, шунингдек, ҳар қандай резавор меванинг мураббоси қўшилади. Бисквитнинг ўрнига кам ёғли творог, безатиш учун эса резавор мевалар ёки тайёр мураббо керак бўлади. Ширинликни уч-тўрт соат давомида музлаткичга жойлаштириб, совитилган ҳолда дастурхонга тортиш мумкин.

Уйда тайёрланадиган конфетлар

Мазали конфетларни уйда ўн дақиқада тайёрлаш мумкин. Бироқ, асосийси, бундай енгил ва оддий десерт қоматга умуман зарар етказмайди, чунки унинг таркибида фақат учта маҳсулот: асал, кокос қириндиси ва киви мавжуд бўлади. Конфетни тайёрлаш учун, дастлаб кивини блендер ёрдамида майдаланг ва бир неча ош қошиқ асал қўшинг. Уларни кокос қириндисига солиб, думалоқ шаклга келтиринг. Конфетларни тўрт соат давомида музлаткичга қўйинг. Энг оддий ва жуда кам калорияли Янги йил ширинлиги тайёр.

Қовоқли пирог

Яна бир кам углеводли ажойиб десерт — қовоқли пирог. Уни тайёрлаш учун пиширилган қовоқ пюреси, шунингдек қўшимча маҳсулотлар: озгина ун, какао кукуни ва икки дона тухум керак бўлади. Қовоқли пирогни резавор мевалар ёки йогурт билан дастурхонга тортиш мумкин. Ширинлик осон тайёрланади ва унча кўп маҳсулотни талаб қилмайди.
Янги йил дастурхони учун қоматга зарар етказмайдиган мазали десертлар
Фото: Лиса

Рафаэлло

Рафаэлло ўз қоматига зарар етказишни истамайдиган, бироқ Янги йил арафасида мазали ширинликларсиз қолишни истамайдиган инсонлар учун жуда мос келади. Маҳсулотнинг асоси майиз ва банан қўшилган, эзилган жўхори унини ўз ичига олади. Шундан кейин аралашма кокос ёнғоғи қириндисига солинади ва истеъмол қилинади. Рафаэлло ширин ва мазали, бироқ уларни минимал миқдорда еган маъқул.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?