Фото: «Profil.ru»
Парфюмерия сотиб олаётганда, унинг юқори сифатли ва хушбўй ҳиди узоқ вақт сақланиб қоладиган бўлишига умид қиламиз, бироқ баъзида нотўғри танлов орқали бу истаклар пучга чиқиши мумкин. «Profil.ru» нашри ҳақиқий атирни сохтасидан ажратиш учун сотиб олишда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида маълумот берди.
Қадоқни кўздан кечиринг
Биринчи навбатда қадоқни диққат билан текширишингиз керак. Сохта парфюмерия ишлаб чиқарувчилар ўзларини ҳуқуқий муаммолардан ҳимоя қилиш учун шрифтни, дизайнни ёки атир номидаги бир ёки иккита ҳарфни бироз ўзгартиради.
Флаконга эътибор беринг
Хушбўй ҳидга эга сохта атирни флакон дизайни билан осонгина аниқлаш мумкин. Масалан, сохта атир ишлаб чиқарувчилар ном, логотип ва бошқа маълумотларни келтиришда кўпинча паст сифатли бўёқлардан фойдаланади, улар тирнаб осонгина ўчириш мумкин, деб ёзади Фаббон портали. Ҳақиқий атирларнинг флакони бутунлай силлиқ ва юқори сифатли бўлади.
Қути ичидаги картон
Парфюмерия ишлаб чиқарувчилар қадоқлаш сифатига ҳам кўп маблағ сарфлашни истамаганлиги сабабли, қути ичидаги картон конструкцияси ҳам бошқача бўлади. Оригинал атир қутисида флакон қадалиб қолмаслиги учун «оригами» услубида яратилган силлиқ оқ рангдаги картонни топишингиз мумкин.
Штрих-код ва серия рақами
Оригинал атирларда серия рақами ва штрих-код қадоқнинг ўзида ҳам, флаконида ҳам бўлади. Бундан ташқари, бу маълумот флаконга ёки нозик шаффоф стикерга ёзилиши мумкин.
Қопқоқ
Флакон қопқоғи ҳам сохта нарсаларни аниқлашда муҳим рол ўйнайди. Оригинал атирнинг қопқоғи юқори сифатли, чидамли ва флаконга маҳкам бўлади. Сохта парфюмерия эса одатдагидан анча енгил ва жуда заиф қопқоққа эга бўлиши мумкин.
Атирнинг ҳиди ва унинг қанча сақланиб қолишига эътибор беринг
Атирни дўкондан олишдан олдин яхшилаб эътибор беринг. Сохта атирнинг ҳиди оригиналга ўхшаш бўлса-да, у юқори, ўрта ва асосий ноталар орқали очилмайди. Сохта атир ишлаб чиқарувчилар қиммат хом ашёга пул сарфламагани сабабли, ушбу атирларнинг ҳиди ўхшаш бўлади ва узоқ вақт сақланиб қолмайди.
Агар флаконнинг пастки қисмида ғалати чўкма ёки қандайдир суспензия бўлса, уни сотиб олмаган маъқул. Оригинал атирни текширишнинг яна бир усули — флаконни силкитиш. Силкитганда сохта атирлардаги пуфакчалар бир зумда, оригиналида эса кўпроқ вақтдан кейин йўқолади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Италияда экофаоллар норозилик рамзи сифатида ИИВ биноси қаршисига гўнг тўкди
Баҳодир Қурбонов ДХХ раиси этиб тайинланди
Абдулла Арипов Бойсунда бўлиб қайтди: “Президентимиз, одамлар кўчишга розими-розимасми, дедилар”
Халқаро суд қарори: Нетаняху ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
Украина Қуролли кучлари командири можаро ҳақида даҳшатли прогноз қилди