Тошкент туманларидаги янги прокурорлар кимлар?

1 дақиқа ўқиш9
Тошкент туманларидаги янги прокурорлар кимлар?

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Олмазор, Яшнобод, Чилонзор, Юнусобод, Сергели ва Миробод туманларига янги прокурорлар тайинланди. Тайинловлар Бош прокурорнинг тегишли буйруқлари асосида амалга оширилди, деб хабар беради Gazeta.

Янги лавозимларни эгаллаган прокурорлар ва уларнинг аввалги иш жойлари қуйидагича:

• Яхё Абдураҳмонов Абдуғаниевич Мирзо Улуғбек тумани прокурори этиб тайинланди. У бунга қадар Юнусобод тумани прокурори бўлиб ишлаган.

• Ахрор Ахунов Ганиевич Яккасарой тумани прокурори бўлди. У аввал Олмазор тумани прокурори лавозимида ишлаган.

• Абдурахим Мухиддинов Акрамжон ўғли Олмазор тумани прокурори этиб тайинланди. У тайинловга қадар Бош прокуратуранинг ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи бўлган.

• Ойбек Шамуратов Ражаббой ўғли Яшнобод тумани прокурори лавозимини эгаллади. У бунгача Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

• Сарвар Базаров Тухтамуродович Чилонзор тумани прокурори этиб тайинланди. У аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

• Иброхим Расулов Асатович Юнусобод тумани прокурори бўлди. У тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг ўринбосари бўлган.

• Сирожиддин Файзиев Бўриевич Сергели тумани прокурори этиб тайинланди. У аввал Қашқадарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

• Кобилжон Ахмаджанов Нумонович Миробод тумани прокурори бўлди. У бунга қадар Наманган вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, аввалроқ Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳри прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?