Қишда иссиқхоналар учун газ таъминоти чекланиши мумкин

Энергетика вазирлиги қиш мавсумида иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан узлуксиз таъминлашни кафолатлай олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда вазирнинг биринчи ўринбосари Умид Мадаминов Савдо-саноат палатасида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувда айтган.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда табиий газ захиралари камайиб бормоқда, қазиб олиш ҳажми ҳам йилдан-йилга пасаймоқда. Қишда қаттиқ совуқ кузатилганда газ тармоқларида босим тушиб кетади. Шу сабабли истеъмолчиларга газ етказиб бериш имкониятлари чекланади.
Умид Мадаминов иссиқхона эгаларига қишда газ узлуксиз берилишига ишониб қолмасликни ва муқобил иситиш манбаларига ўтишни тавсия қилган.
Муқобил вариантлар сифатида суюлтирилган газ, пеллет ёқилғиси, геотермал иситиш тизимлари ҳамда кўмирдан синтез-газ олиш технологияси таклиф этилган.
Вазир ўринбосарининг айтишича, пеллет ёқилғисида ишлайдиган иситиш ускуналарини харид қилиш учун тадбиркорлар банк кредитларидан фойдаланиши мумкин. Энергетика вазирлиги мутахассислари эса уларга мос технологияларни танлашда ёрдам беришга тайёр.
Мақолада эслатилишича, 2025 йил ноябрь ойида президент Энергетика вазирлигига Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхоналарни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш вазифасини топширган эди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
























Изоҳлар0
…