Тошкентда Фарҳод бозори яқинида «яшил йўлак» ишга тушди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги Фарҳод кўчасида янги «яшил йўлак» тизими ишга туширилди. Унинг узунлиги 1,8 километр бўлиб, Кичик ҳалқа йўли билан кесишган жойдан Катта Хирмонтепа кўчасигача бўлган ҳудудни қамраб олади. Бу ҳақда 16 ноябрь куни Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази маълум қилган.
Лойиҳа доирасида ушбу йўналишдаги еттита светофор мажмуасининг ишлаш тартиби қайта кўриб чиқилган. Энди эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача Кичик ҳалқа йўли ва «Чилонзор» метро бекати томон ҳаракатланаётган транспорт воситаларига устуворлик берилади.
Куннинг қолган қисмида эса Катта Хирмонтепа кўчаси ва Учтепа тумани ҳокимлиги томон ҳаракатланаётган автомобиллар учун қулайлик яратилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази баҳолашича, янги тизим туфайли тирбандлик бўлмаган вақтларда ушбу йўл қисмидан ўтиш вақти 6,5 дақиқадан 4 дақиқагача қисқарган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…