Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликка қарши янги модда киритилди

1 дақиқа ўқиш13
Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликка қарши янги модда киритилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ўзбекистон Меҳнат кодексига иш жойида шаҳвоний шилқимликни тақиқловчи 8¹-модда киритилди.
  • Президент 13 ноябр куни имзолаган ушбу ўзгартишларга кўра, иш берувчилар ходимлар учун шилқимликдан холи муҳит яратиши ҳамда унинг олдини олиши шарт.
  • Шунингдек, кодекснинг камситишни тақиқлашга оид 4-моддаси тери ранги ва сиёсий қарашлар каби белгилар билан тўлдирилди.
  • Мазкур тузатишлар расман эълон қилинган куниёқ кучга кирди.

Ўзбекистон Меҳнат кодексига иш жойида шаҳвоний шилқимлик қилишни тақиқловчи янги норма киритилди. Унга кўра, иш берувчилар меҳнат жамоасида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўриши шарт. Шунингдек, камситиш тақиқланган белгилар қаторига тери ранги ва сиёсий қарашлар ҳам қўшилди, деб хабар беради Gazeta.

Президент 13 ноябрь куни Меҳнат кодексига киритилган ўзгартишларни имзолаган. Тузатишлар расман эълон қилинган куниёқ кучга кирган.

Кодексга қўшилган 8¹-модда меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик қилишни тақиқлайди. Унда бу тушунча шахсга нисбатан унинг хоҳишига зид равишда амалга ошириладиган, шаъни ва қадр-қимматини камситувчи шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлар сифатида таърифланган. Бундай ҳаракатлар ташқи қиёфа ёки қадди-қомат ҳақидаги изоҳлар, имо-ишоралар, тегиниш ёки чақириш орқали намоён бўлиши мумкин.

Янги нормага мувофиқ, иш берувчи ходимлар учун шаҳвоний шилқимликдан холи меҳнат муҳитини яратиши лозим.

Қонун билан Меҳнат кодексининг камситишни тақиқлашга оид 4-моддаси ҳам тўлдирилди. Энди инсоннинг тери ранги ёки сиёсий қарашларига кўра унга нисбатан тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар ўрнатиш, шунингдек, бошқаларга нисбатан устунлик бериш ҳам камситиш ҳисобланади.

Ўзбекистонда шаҳвоний шилқимлик учун маъмурий жавобгарлик 2023 йил апрель ойидан буён амал қилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41¹-моддасига кўра, бир марта қўпол равишда ёки бир неча марта шилқимлик қилган шахсга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солиниши ёки 5 суткагача маъмурий қамоқ тайинланиши мумкин.

Агар жазо қўлланилганидан кейин бир йил ичида ҳуқуқбузарлик яна такрорланса, жарима миқдори БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача ошади. Маъмурий қамоқ муддати эса 15 суткагача етиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?